Ўзбекистон ва Россияда икки мамлакатнинг божхона хизматлари ваколатхоналари очилади

Ўзбекистон ва Россия байроқлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия божхона хизматлари соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Россияда икки мамлакатнинг божхона хизматлари ваколатхоналари очилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган ПҚ-226-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжат билан икки мамлакат Ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди. Мазкур битим 2022 йил 2 декабрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Ушбу халқаро шартномани амалга оширишга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси масъул этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари Қўшма комиссия йиғилишида 12та ҳамкорлик ҳужжати имзоланган эди. Улар орасида Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги Битим ҳам бор.
Шунингдек, Россия Ўзбекистон маҳсулотлари учун соддалаштирилган божхона тартиби ташкил этилади. Соддалаштирилган божхона йўлаги тартиби ҳозирда текстиль материаллари, тўқимачилик ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан кенг татбиқ қилинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0