Спорт курашлари бўйича ОЧ: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади

© НОК УзбекистанаСпорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар жамоаси
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси юнон-рум кураши йўналишида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Ўзбекистон Иорданиянинг Аммон шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди. Бу ҳақда республика Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси юнон-рум кураши йўналишида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган.
Бу натижа билан Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин эса Эронга насиб қилган.
Ғолиб ва совриндорлар бўлган ўзбекистонлик спортчилар:
Олтин медаль:
-55 кг: Алишер Ғаниев
-63 кг: Ҳусниддин Олимбоев
-72 кг: Абдулло Алиев
-77 кг: Азимжон Соатуллаев
Кумуш медаль:
-67 кг: Илёсжон Абдиназаров
-97 кг: Дамирхон Раҳматов
Бронза медаль:
-60 кг: Қувончбек Яхшибоев
-87 кг: Абдуллоҳ Абдумуталибов
Янгиликлар лентаси
0