Истанбулда Тошкент тиббиёт академияси ваколатхонаси очилди

© Sputnik / Павел БедняковИстамбул
Истамбул  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2023
Oбуна бўлиш
Медипол университети ва Тошкент тиббиёт академияси тиббий таълим йўналишидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Йўл харитаси имзолади.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Истанбул Медипол университетида Тошкент тиббиёт академияси ваколатхонаси очилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов бошчилигидаги делегация Туркиянинг Истанбул Медипол университетида бўлди. Сафар давомида олий ўқув юрти ректори профессор Омер Жеран билан тиббий таълим йўналишидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати атрофлича муҳокама этилди.
Мулоқотда Истанбул Медипол университети қошида академиянинг ваколатхонаси очилиб, ректор Шодмоновга университетнинг “Фахрий профессор”и унвони топширилди.
© Министерство здравоохранения Республики УзбекистанИстанбулда Тошкент тиббиёт академияси ваколатхонаси очилди
В Стамбуле открылось представительство Ташкентской медицинской академии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2023
Истанбулда Тошкент тиббиёт академияси ваколатхонаси очилди

"Томонлар шунингдек, тиббий таълим йўналишидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Йўл харитаси имзолашди", дейилади хабарда.

Унга кўра, шу йил мамлакатда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Туркия халқаро соғлиқни сақлаш форумида иштирок этиш, педагог ходимлар малакасини ошириш ва талабаларнинг академик мобиллигини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Тошкент тиббиёт академияси Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида ўз ваколатхонасини очган эди.
Янгиликлар лентаси
0