Ёмғир ва иссиқ ҳарорат — Ўзбекистонда 19 июль учун об-ҳаво

© Табиат ресурслари вазирлиги Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2023
Oбуна бўлиш
Республиканинг қатор ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Эртага, 19 июль куни фақат Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳамда тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
Республика бўйича қатор ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Бухоро, Навоий вилоятлари ҳамда тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Тошкентда шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23-25, кундузи +36-38 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +31-36 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22-27, кундузи +33-38 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22-27, кундузи +33-38 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23-28, кундузи +35-40, баъзи жойларда +42 даражагача бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +35-40 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларининг айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15-20, кундузи +25-30 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0