Ўзбекистонлик чавандозлар Россиядаги халқаро мусобақада юқори натижаларни қайд этишди

© Национальный олимпийский комитет Узбекистана Ўзбекистонлик чавандозлар Россиядаги халқаро мусобақада юқори натижаларни қайд этишди

Ўзбекистонлик чавандозлар Россиядаги халқаро мусобақада юқори натижаларни қайд этишди
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик спортчилар Москва вилоятида жойлашган “Виват Россия” от спорти клубида 14-16 июль кунлари навбатдаги халқаро мусобақада совриндор бўлишди.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик чавандозлар Россиядаги халқаро мусобақада юқори натижаларни қайд этишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Москва вилоятида жойлашган “Виват Россия” от спорти клубида 14-16 июль кунлари навбатдаги халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Россия, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан сара чавандозлар иштирок этишди.
Мусобақанинг иккинчи кунида 145 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида Азам Толиббоев “Bozart De Ruet” лақабли тулпорида иккинчи, Бекзод Қурбонов эса “Matts” билан учинчи ўринни эгаллади.
Учинчи кун баҳсларида 125 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишида Баҳромжон Газиевга (“Леди”) тенг келадигани топилмади. Шунингдек, аниқликка асосланган сакраш дастурида “Matts” Бекзод Қурбоновга етакчиликни қўлга олишига ёрдам берди.
Мусобақанинг якуний кунида Жокер билан 110 смдан сакраш йўналишида Ҳумоюн Абдуллаев “Golden star” тулпори билан учинчи ўриндан жой олган бўлса, 130 см тўсиқдан иборат ўрта айлана дастурида Хуршидбек Алимжонов “Chempions Ligas” билан энг яхши натижани қайд этди. Мусобақа Гран-приси – 150 см баландликдаги катта айланадан иборат тўсиқлардан сакраш йўналиши ҳам Бекзод Қурбонов ҳамда “ Matts ”нинг ғалабаси билан якунланди.
Янгиликлар лентаси
0