АҚШда 15 ёшли ўзбекистонлик ўсмир отишмада вафот этди

© Depositphotos.com / BellanocheАҚШ полицияси машинаси, архив сурат
АҚШ полицияси машинаси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2023
Oбуна бўлиш
Полиция хабарига кўра, ҳолат ўсмирлар ўртасида низо сабабли келиб чиққан.
ТОШКЕНТ, 20 июл – Sputnik. АҚШнинг Бруклин шаҳрида 15 ёшли ўзбекистонлик бола отишмада ҳалок бўлди. Отишма уюштирган 17 ёшли ўсмир воқеа жойидан яширинган, дея хабар бермоқда "New York Times" нашри.
17 июль куни соат 13:00 атрофида етти нафар бола бошқа бир гуруҳ болалар билан рўбарў келган. Ўсмирлардан бири бошқа бир бола билан жанжаллашмоқчи бўлган. Икки гуруҳ талабалари Франклин Делано Рузвельт ўрта мактабида таҳсил олган ва бир-бирини таниган.
Полиция хабарига кўра, икки гуруҳ аъзолари дўппослашиб, орани очиқ қилмоқчи бўлган. Иккинчи гуруҳ вакили, 17 ёшли бола кўчанинг нариги томонидан гуруҳ бўлиб турган болаларга қурол чиқариб ўқ узган. 15 ёшли Фаридун Мавлоновнинг елкасига ўқ теккан ва оғир аҳволда Маймониддаги тиббиёт марказига етказилган. У 18 июль куни вафот этган.
Нью-Йорк полицияси департаменти бошлиғи Жеймс Эссигнинг сўзларига кўра, марҳум шунчаки нотўғри вақтда нотўғри жойда бўлган. Жиноятчи Мавлоновни эмас, бошқа кишини нишонга олган бўлган.
Отишма уюштирган 17 ёшли бола эса воқеа жойидан яширинган. Айни пайтда қидирув ишлари давом этмоқда.
Хабарда ёзилишича, 15 ёшли Фаридун Мавлоновнинг оиласи 12 йил аввал АҚШга кўчиб борган. Мавлонов профессионал UFC жангчиси бўлишни орзу қилган ва Жеймс Медисон ўрта мактаби ўқувчиси бўлган.
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, мамлакатнинг Нью-Йоркдаги консуллиги бу борада маҳаллий ҳокимият органлари билан алоқада эканини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0