Тошкент вилоятидаги айрим маҳаллаларнинг чегара ҳудудлари ўзгармоқда — манзил

© Sputnik / Рамиз БахтияровМахалля вдоль канала Калькауз в Ташкенте
Махалля вдоль канала Калькауз в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2023
Oбуна бўлиш
Пискент туманидан Олмалиқ шаҳрига ўтган "Намуна" маҳалласи ва бошқа маҳаллаларнинг чегараларига ўзгартириш киритилди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Тошкент вилоятидаги айрим маҳаллаларнинг чегара ҳудудлари ўзгармоқда, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Қайд этилишича, Пискент туманидан Олмалиқ шаҳрига ўтган Намуна маҳалласи ва бошқа маҳаллаларнинг чегараларига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра:
Намуна маҳалласи таркибидаги Суюртепа (қишлоғи) ҳудуди (жами 35 та аҳоли хонадони, 1 та кўча ва 124,467 гектар ер майдони билан) Олмалиқ шаҳар Муқимий маҳалласи таркибига;
Намуна маҳалласи таркибидаги Суюртепа (қишлоғи) ҳудудидаги 38.3 гектар аҳоли яшаш пунктларисиз ер майдонлари Олмалиқ шаҳар Абдулла Қаҳҳор маҳалласи таркибига ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан жами 19729,4 гектар ер майдони ажратилиши маълум қилинганди. Тошкент вилояти ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасидаги янгиликлар ҳақидаги расмий канал хабарига кўра, шундан 12905,7 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ва 6823,7 гектар бошқа ер тоифасидаги ерлардир.
Янгиликлар лентаси
0