Андижондаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлди

© МЧСПожар в Андижане
Пожар в Андижане  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2023
Oбуна бўлиш
Ёнғин натижасида уйнинг 95 кв.м майдонда томи, шифти ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Оқтепа” МФЙ Қўшқайрағоч кўчасида жойлашган уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмаи хабар берди.
Ёнғин тўғрисида маълумот 22 июль куни соат 22:10 да ФВБга хабар қилинган. Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:16 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:21 да ўраб олинган ва соат 22:56 да ўчирилган.
© МЧСАндижондаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди
Пожар в Андижане  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2023
Андижондаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди
Ёнғин натижасида уйнинг 95 кв.м майдонда томи, шифти ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 150 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Ёнғинни сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Янгиликлар лентаси
0