Ҳарбий мухбир Журавлёв ўлимида айбдорлар муқаррар жазоларини олади – Россия ТИВ

© Sputnik / Евгений ОдиноковРоссия ТИВ биноси, архив сурат
Россия ТИВ биноси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2023
Oбуна бўлиш
РИА Новости журналисти Ротислав Журавлёв Украина армияси қўллаган кассетали ўқ-доридан ярадор бўлган, кейин эвакуация қилинаётган вақтда вафот этган.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. РИА Новости журналисти Ротислав Журавлёв ўлимида айбдорлар муқаррар жазоланади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Махсус ҳарбий операция ҳудудидаги хабарларни ёритиб келган РИА Новости ҳарбий мухбири Ротислав Журавлёв оғир жароҳат олиб вафот этди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Журавлёв Украина армияси қўллаган кассетали ўқ-доридан ярадор бўлган. У эвакуация қилинаётган вақтда вафот этган. Бундан ташқари, яна бир нечта Россия журналистлари турли даражада жароҳат олган.

“Россиялик журналистни шафқатсизларча жазолашда айбдорлар муқаррар муносиб равишда ўз жазоларини олишади. Киевга кассетали ўқ-дорилар етказиб берганлар ҳам бутун жавобгарликка шерик бўлишади”, - дейилади Россия ТИВ баёнотида.

Захарова Киев режими жиноий террор амалиётини давом эттираётганини қўшимча қилган.
“Бари журналистлар гуруҳига ҳужум тасодифан бўлмаганини кўрсатади: мухбирлар Киев режими жангарилари Запорожье вилояти аҳоли пунктларини кўплаб мамлакатларда тақиқланган кассетали ўқ-дорилар билан ўққа тутиб келаётгани ҳақида лавҳа тайёрлаш учун материал тўплашаётган эди. АҚШ Киевга етказиб бераётган ўқ-дорилар билан. Зеленский режимини узоқ масофага учадиган ракета билан таъминлаб келаётган Вашингтон, у билан бирга Лондон ва Париж, фақат қуруқ гап билан журналистлар хавфсизлиги борасида хавотир билдиради, аслида эса террорчилар ҳомийларидир”, - дея қайд этган Захарова.
Россия ТИВ расмий вакили тегишли халқаро ташкилотлар аввалгидай бундай разил жиноятга кўз юмишни афзал билишини таъкидлади ва бу уларни Киевнинг чегарасиз террорчилигига шериклари қилади.
Янгиликлар лентаси
0