“CAFA Futsal Cup 2023”: Ўзбекистон Тожикистонни мағлуб этди — видео

© Ассоциация футбола УзбекистанаЎзбекистон футзал терма жамоаси
Ўзбекистон футзал терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси “CAFA Futsal Cup 2023” мусобақаси доирасидаги иштирокини ғалаба билан бошлади.
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида илк бор ташкил этилган “CAFA Futsal Cup 2023” мусобақаси бошланди. Ўзбекистон футзал терма жамоаси биринчи ўйинини мезбонларга қарши олиб борди.
Учрашувда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ишончли ғалабани қўлга киритди. Ўзбекистонлик футзалчилар 4:2 ҳисобида рақибларидан устун келишди.
Ўзбекистон сафида Дилшод Раҳматов, Ҳусниддин Нишонов, Акбар Усмонов ва Ҳамроев голларга муаллифлик қилишди.
Ўзбекистон навбатдаги ўйинини бугун Афғонистонга қарши ўтказади. Учрашув 17:00 да бошланади. Мазкур ўйинда ўзбекистонлик футзалчилар тўлиқ кўк либосда, дарвозабон эса қора либосда ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, Душанбеда бошланган “CAFA Futsal Cup-2023” мусобақаси 30 июлга қадар давом этади. Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон жамоалари ғолиблик учун ўзаро куч синашишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0