Тез орада Ўзбекистонда халқаро бренд остида янги меҳмонхоналар иш бошлайди

© Пресс-служба Министерства культуры и туризма РУзМаданият ва туризм вазири Rotana Hotels and Resorts корпорацияси директорлар кенгаши аъзоси билан учрашди
Маданият ва туризм вазири Rotana Hotels and Resorts корпорацияси директорлар кенгаши аъзоси билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2023
Oбуна бўлиш
Бирлашган Араб Амирликларининг Rotana бренди Ўзбекистоннинг 4 та шаҳрида меҳмонхоналарни ишга тушириш таклифини берди.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Тез орада Ўзбекистонда Бирлашган Араб Амирликлари бренди остида меҳмонхоналар иш бошлайди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Rotana Hotels and Resorts (Rotana меҳмонхоналар бошқаруви) корпорацияси директорлар кенгаши аъзоси Ҳусайн ал Новаис билан учрашди.
Хорижлик меҳмон араб давлатларида Ўзбекистон бўйича тарғибот ишлари олиб борилаётган бўлсада, бу қуёшли юртнинг тўлиқ имкониятларини очиб бера олмаётганлигини таъкидлади. Шу боисдан келажакда бу йўналишда ҳамкорлик қилиш масаласини илгари сурди.
© Пресс-служба Министерства культуры и туризма РузМаданият ва туризм вазири Rotana Hotels and Resorts корпорацияси директорлар кенгаши аъзоси билан учрашди
Министр культуры и туризма РУз Озодбек Назарбеков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2023
Маданият ва туризм вазири Rotana Hotels and Resorts корпорацияси директорлар кенгаши аъзоси билан учрашди
Икки томонлама ўтказилган мулоқотлар жараёнида шуйилнинг октябрь ойида Самарқандда ўтказиладиган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблиясининг юбилей 25-сессияси доирасида ўтказиладиган тадбирларда корпорациянинг иштироки ва унинг доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама қилинди.
© Пресс-служба Министерства культуры и туризма РУзМаданият ва туризм вазири Rotana Hotels and Resorts корпорацияси директорлар кенгаши аъзоси билан учрашди
Член Совета директоров корпорации Rotana Hotels and Resorts Хусейн аль-Новаис  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2023
Маданият ва туризм вазири Rotana Hotels and Resorts корпорацияси директорлар кенгаши аъзоси билан учрашди
"Мулоқот якунида Ҳусайн ал Новаис Rotana корпорацияси бренди остида Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида меҳмонхоналар бошқаруви билан шуғулланиш ёки инвестиция киритган ҳолда янги меҳмонхоналарни ишга тушириш таклифини берди", дейилади хабарда.
Шунингдек, хориждан сифатли кадрларни жалб этган ҳолда ўзбекистонлик ёшларни ишга тайёрлаш ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётганларни дунё бўйлаб Rotana бренди меҳмонхоналарида малакасини ошириш лойиҳалари ҳам ўрганилди.
Томонлар мазкур лойиҳалар бўйича тез кунларда компаниянинг махсус ишчи гуруҳини Ўзбекистонда қабул қилиш ва иш жараёнларига киришиш борасида келишиб олишди.
Янгиликлар лентаси
0