Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди

© Служба безопасности дорожного движенияҚамчиқ довонида юк транспорт воситаси ағдарилиб кетди
Қамчиқ довонида юк транспорт воситаси ағдарилиб кетди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2023
Oбуна бўлиш
Юк автомашина ҳайдовчиси йўл ўртасида қайчи усулида тўхтаб қолган, натижада унинг ортидан келаётган қурилиш маҳсулоти ташишга мўлжалланган автомашина йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Кеча тунда "Қамчиқ" довони ҳудудида юк транспорт воситаси автомобиль йўл четига ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 24 июль куни соат 17:30 ларда "Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 243-километрида "Sinotruk Howo" русумли юк транспорт воситасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотганлиги сабабли автомобиль йўл четига ағдарилган.
© Служба безопасности дорожного движенияҚамчиқ довонида юк транспорт воситаси ағдарилиб кетди
На Камчике перевернулся грузовик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2023
Қамчиқ довонида юк транспорт воситаси ағдарилиб кетди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, "DAF" русумли юк автомашина ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида йўл ўртасида қайчи усулида тўхтаб қолган, натижада ёқилғиси оқиб кетган.
Унинг ортидан келаётган "CIMC" русумли қурилиш маҳсулоти ташишга мўлжалланган автомашина тойиб кетиб йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.
Ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатилиши вақтида қисқа тирбандлик юзага келган. Тан жароҳати олган ёки вафот этганлар йўқ.
Янгиликлар лентаси
0