Ўзбекистонда спорт билан мунтазам шуғулланаётган аҳоли сони айтилди

© unsplash/Victor FreitasМужчина держит штангу в спортзале
Мужчина держит штангу в спортзале - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2023
Oбуна бўлиш
Аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини ошириш бўйича кўрсаткич 16 фоизга етди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолининг 26,4 фоизи жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири маълум қилди, дея хабар берди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати Sputnik мухбирига.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг Қонунчилик палатасининг парламент сўровига жавоби муҳокама қилинди.
Айтилишича, шу йилнинг ўтган даврида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳолининг улуши 26,4 фоизга тенг. Бунда ўқувчи ва талабаларнинг улуши 23 фоизни ташкил этди.
"Аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини ошириш бўйича кўрсаткич 16 фоизга етди", дейилади хабарда.
Статистика агентлигига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 454 та спорт-таълим муассасалари фаолият юритмоқда.
Янгиликлар лентаси
0