Тошкент вилоятида машҳур хориж брендлари остида кийим-кечак ишлаб чиқарилади — ҳокимлик

© pexels.com/Kai PilgerИлинган кийимлар, архив сурат
Илинган кийимлар, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2023
Oбуна бўлиш
Янгийўл туманида хориж бренди остида текстил-тўқимачилик йўналишида янги лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Тошкент вилоятида хориж брендлари остида кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Айтилишича, вилоятнинг Янгийўл туманида “ZARA” ва “COLUMBIA” бренди остида текстил-тўқимачилик йўналишида янги лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Шу мақсадда туман масъуллари умумий қиймати 25 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали 2 та босқичдан иборат текстил-тўқимачилик йўналишида янги лойиҳани амалга ошириш юзасидан Туркиянинг “MEDEX TEXTILE” корхонаси раҳбари Явуз Орхан билан учрашди.
Қайд этилишича, трикотаж мато ишлаб чиқариш ва бўяш ишларини амалга ошириш лойиҳасини йўлга қўйишга келишиб олинди.
“Мазкур лойиҳалар доирасида 500 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда йилиги 20-30 млн доллар миқдорида экспортни амалга ошириш назарда тутилган”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида туманда умумий қиймати 48,3 млн доллар миқдорида 36 та лойиҳа ишга туширилиб, 1782 та янги иш ўринлари ташкил этилган. Ушбу лойиҳаларнинг асосий қисми саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Янгиликлар лентаси
0