Йўл ҳаракати хавфсизлиги раҳбарига ҳайфсан берилди, уч вилоят ЙҲХБ бошлиқлари ишдан олинди

© Пресс-служба президента Узбекистана Шавкат Мирзиёев
 Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2023
Oбуна бўлиш
Президент ИИВнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни танқид қилди.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида бўлиб ўтаётган Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни танқид қилди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар аҳволидан халқ мутлақо норози.
Масалан, ўтган олти ойнинг ўзида 4 мингга яқин авто-авариялар содир этилиб, 873 нафар шахс вафот этган, 3,5 мингдан ортиғи жароҳат олган.
“Эътибор беринг, 48 фоиз аварияларнинг сабаби йўл инфратузилмасидаги камчиликлар ҳисобланади. Вазиятни яхшилаш бўйича “Ўзавтойўл” ва ҳокимликларнинг масъулияти умуман сезилмаяпти. Улар фақат асфальт ётқизиш билан овора, ҳаракат хавфсизлиги эса эътибордан четда қолиб кетган”, - деди давлат раҳбари.
Шу муносабат билан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбари Олим Саидовга ҳайфсан берилди. Шунингдек, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ЙҲХБ бошлиқлари лавозимидан озод қилинди.
Шавкат Мирзиёев  участвует в расширенном заседании коллегии МВД в Фергане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2023
Мирзиёев қатор туман ИИБ бошлиқлари ва прокурорларини ишдан бўшатди
Янгиликлар лентаси
0