Тошкент вилоятида ГЭС ишга тушди — у қанча электр энергияси ишлаб чиқаради?

© Хокимият Ташкентской областиТошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ГЭС ишга тушди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ГЭС ишга тушди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2023
Oбуна бўлиш
“Испайсой” микро ГЭСнинг қуввати 200 кВт бўлиб, ўртача йиллик электр энергия ишлаб чиқариши ҳажми 1,75 млн кВт·соатни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ГЭС ишга тушди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
“Ўзбекгидроенерго” томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Писком дарёсининг чап ирмоғи ҳисобланган Испайсойда янги микро ГЭСнинг очилиши маросими бўлиб ўтди.
© Хокимият Ташкентской областиТошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ГЭС ишга тушди
В Ташкентской области ввели в эксплуатацию гидроэлектростанцию мощностью 200 кВт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2023
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ГЭС ишга тушди
“Испайсой” микро ГЭСнинг қуввати 200 кВт бўлиб, ўртача йиллик электр энергия ишлаб чиқариши ҳажми 1,75 млн кВт·соатни ташкил этади.
Испайсой Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани, Испай қишлоғидан оқиб ўтувчи Писком дарёсига қуйилувчи сой бўлиб, унинг узунлиги 13 километр, ҳажми 73 км2ни ташкил этади. Сойнинг ўртача йиллик сув сарфи 2,4 м3/секунт.
© Хокимият Ташкентской областиТошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ГЭС ишга тушди.
В Ташкентской области ввели в эксплуатацию гидроэлектростанцию мощностью 200 кВт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2023
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ГЭС ишга тушди.
Хабарда айтилишича, жорий йилда умумий қуввати 197 МВтга тенг бўлган 7 та лойиҳани белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0