Россия Ўзбекистонга 30 тоннали нодир робот етказиб беради - видео

© Пресс-служба АГМКПроизводство меди на предприятии АГМК
Производство меди на предприятии АГМК - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2023
Oбуна бўлиш
Робот фойдали қазилмаларни қазиб олишда йирик бўлакларни майдалашга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг йирик кон-бойитиш комбинати тез орада Россиядан 30 тоннали нодир робот олади. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин маълум қилди.
Таъкидланишича, робот тоғ-кон саноати учун мўлжалланган. У Москвада ишлаб чиқилган. Дунёда бундай қурилмани фақат икки корхона ишлаб чиқаради, улардан бири Россия пойтахтида жойлашган.
Аниқлик киритилишича, робот фойдали қазилмаларни қазиб олишда йирик бўлакларни майдалашга ёрдам беради. У билан олтин, никель ёки темир жинсларини майдалаш мумкин. Бундан ташқари, бу робот илғор масофадан бошқариладиган технологиялар билан жиҳозланган.
Бундай технлогиялардан фойдаланиш тоғ-кон ишларини самаралироқ ва хавфсиз бажаришга имкон беради.
Собяниннинг сўзларига кўра, пойтахт компаниясининг маҳсулотлари ҳозир Россиянинг кўплаб минтақалари ва хорижга етказиб берилмоқда.
“Шунга ўхшаш учта қурилма тез орада Ўзбекистоннинг йирик кон-бойитиш комбинатига жўнатилади”, - дея ёзди Россия мэри ўзининг Telegram-каналида.
Янгиликлар лентаси
0