Покистонда партия қурултойида содир бўлган портлаш оқибатида камида 44 киши ҳалок бўлди

© AP Photo / Rescue 1122 Head QuartersПокистондаги портлаш жойига келган тез ёрдам машинаси
Покистондаги портлаш жойига келган тез ёрдам машинаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2023
Oбуна бўлиш
Портлаш партия етакчиларидан бири тарафдорлари олдида нутқ сўзлаётган пайтда худкуш террорчи ўзини портлатиб юборган.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбар Пахтунхва вилоятида содир бўлган портлаш оқибатида камида 44 киши ҳалок бўлди, 100 нафардан зиёд киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Dawn” газетаси вилоят соғлиқни сақлаш вазири Риаз Анвар сўзларига таянган ҳолда хабар берди.
Худкуш террорчи “Джамиат Улемаи Ислам” (“Ислом Уламолари жамияти”) партияси қурултойида портлаш уюштирган.
“Бу худкуш ҳужуми эди. Террорчи ўзини бевосита саҳна яқинида портлатиб юборди”, - дея вазир сўзларидан иқтибос келтирган газета.
Аввалроқ “Geo News” телеканали теракт оқибатида 40 киши ҳалок бўлгани ва 200 нафардан ортиқ киши жабрланганини хабар қилган эди.
Портлаш маҳаллий вақт билан соат 16:00 да партия етакчиларидан бири тарафдорлари олдида нутқ сўзлаётган пайтда рўй берган. У ерда жами 400 киши бўлгани айтилмоқда
Телеканал хабарига кўра, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф воқеани суриштириш ва айбдорларни топишни буюрган.
Янгиликлар лентаси
0