Мактаб ўқитувчиларига устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати тасдиқланди

© пресс-служба Министерства высшего образования, науки и инноваций УзбекистанаҚарши давлат университетида Рус тили маркази очилди, архив сурат
Қарши давлат университетида Рус тили маркази очилди, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Oбуна бўлиш
2023-2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Мактаб ўқитувчиларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги хабар берди.
2023-2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.
Энди бошланғич таълим ўқитувчилари ҳам устама олишлари мумкин.
Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-2024 ўқув йилида устама тўланадиган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори тасдиқланди.
Мазкур қарорда ўтган ўқув йилидаги сертификатлар рўйхатига бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кўзда тутилган.
Жумладан:
50 ва 20 фоизлик устама тўланадиган сертификатлар рўйхатига қуйидагилар қўшилди:
Teaching English as a Foreign Language (TEFL);
Teaching English as a Second Language (TESL);
SAT subject score (математика, физика, биология, кимё);
A levels (информатика);
Astrum Certified IT Educator (Информатика);
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (BMBA) томонидан амалга ошириладиган умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш ва билим даражасини аниқлаш сертификати (Тарих);
BMBA умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш ва билим даражасини аниқлаш сертификати (География);
Бошланғич таълим ўқитувчилари учун (BMBA умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш ва билим даражасини аниқлаш сертификати (математика ва она тили).
Ушбу қўшма қарорга асосан жами 13 та сертификат рўйхатдан чиқарилди. Бунга қадар олинган ва мазкур қўшма қарорга кўра рўйхатдан чиқарилган сертификатлар амал қилиш муддати даврида ўз кучини сақлаб қолади.
Ушбу сертификатлар амал қилиш даврида улар бўйича ўрнатилган тартибда устамалар тўланиши таъминланади.
Қуйидаги ҳолларда аниқланганда сертификатлар учун устамалар тўлаб берилмайди:
верификация ёки сертификат беришга ваколатли (хорижий ёки миллий) ташкилотга юборилган сўров натижасига кўра сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда;
ваколатли (хорижий ёки миллий) ташкилотга юборилган сўровга жавоб олинмаганда ёки сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги тасдиқланмаганда.
Янгиликлар лентаси
0