Ўзбекистон 8 мингдан зиёд иш ўрни яратувчи янги лойиҳалар ишлаб чиқмоқчи — тафсилотлар

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди
Шавкат Мирзиёев Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Oбуна бўлиш
Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан шерикликдаги янги лойиҳалар натижасида қарийб 1 миллиард 700 миллион долларлик экспорт имконияти яратилилади.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистон Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан ҳамкорлик қилишда янги лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Айтилишича, Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан шерикликдаги янги лойиҳалар натижасида 8 мингдан зиёд янги иш ўрни, қарийб 1 миллиард 700 миллион долларлик экспорт имконияти яратилиши назарда тутилган.

“Сиёсий ирода ва ўзаро манфаатдорлик натижасида Венгрия билан 33 та, Озарбайжон билан 27 та, Япония билан 13 та лойиҳа бўйича келишувлар имзоланган. Йиғилишда ушбу лойиҳаларнинг ижро ҳолати, уларни амалга ошириш бўйича йўлга қўйилган тизим ҳақида ахборот берилди”, - дейилади хабарда.

Венгрия билан ҳамкорликда паррандачилик кластери ташкил этиш, авиакомпания очиш, дори-дармонлар, бутловчи қисмлар ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Озарбайжон билан энергетика, кимё, транспорт, машинасозлик, қурилиш соҳаларида ҳамкорлик қилинмоқда.
Япония билан лойиҳалар кўлами: энергетика, туризм, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, тўқимачилик, чорвачилик.
Давлат раҳбари лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, бу борада масъуллар ва инвестиция менежерлари ишини жонлантириш зарурлигини таъкидлади.

“Икки томонлама мулоқотлар, жумладан, ишбилармон доираларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш орқали янги лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди”, - дейилган хабарда.

Саноат, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, хизматлар, таълим ва инновациялар ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишлари сифатида қайд этилди.
Янгиликлар лентаси
0