Тошкентдан Хивагача янги сайёҳлик поезди йўлга қўйилиши кутилмоқда

© АО "Узбекистон темир йуллари"“Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари “Arsenale Group” компанияси бош директори билан учрашди
“Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари “Arsenale Group” компанияси бош директори билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Oбуна бўлиш
Поездни Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Хива – Тошкент йўналишида йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Италия янги сайёҳлик поездини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” хабар берди.
“Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари “Arsenale Group” компанияси бош директори билан учрашди.
© АО "Узбекистон темир йуллари"“Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари “Arsenale Group” компанияси бош директори билан учрашди
В Узбекистон темир йуллари прошла встреча с представителями итальянской компании Arsenale Group - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
“Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари “Arsenale Group” компанияси бош директори билан учрашди
Музокаралар давомида Италия компаниясининг “Luxury touristic train” янги туристик поезд тақдим этилди. Бу поезд саёҳатчилар учун ҳашамат ва қулайликни тақдим этади.

"Поездни Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Хива – Тошкент йўналишида йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда", - дейилади хабарда.

Учрашувда томонлар қўшма корхона ташкил этиш, йўналишлар ва жадвалларни ишлаб чиқиш, шунингдек, лойиҳа бўйича амалий ишларни бошлашни назарда тутувчи ҳамкорлик шартномасини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.
Маълумот учун, “Arsenale Group” муҳандислик, қурилиш, транспорт ва туризм каби турли бизнес соҳаларига ихтисослашган италян компанияси.
Янгиликлар лентаси
0