Тўра Боболов Тошкент вилоятидаги туманларнинг бирига ҳоким бўлди

© ТПП УзбекистанаТўра Боболов
Тўра Боболов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Oбуна бўлиш
Сурхондарёнинг собиқ ҳокими Тўра Боболов яна ҳокимлик лавозимига қайтди.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Тўра Боболов Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Боболов ССП раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Тўра Боболов 1970 йил туғилган. Маълумоти олий. 1992 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини вилоят давлат мулк бошқармаси кассири сифатида бошлаган, сўнг ССП ҳудудий бошқармаси, Ҳудудларни комплекс ривожлантириш вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
1994-2003 йилларда Ўзбекистон Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорлик давлат қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармасида турли лавозимларда ишлаган.
2003-2004 йилларда Сурхондарё вилояти товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси бўлган.
2004-2016 йилларда ССП Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, 2017-2019 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган. У 2019 йилнинг май ойида Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган, 2020 йил январида вилоят ҳокими лавозимига расман тасдиқланган. 2022 йилнинг декабрига келиб у бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган. 2023 йилдан ҳозирги кунга қадар ССП раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0