Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина колоннаси ҳужумини қайтарган Россия танки экипажи мукофотланади

Oбуна бўлиш
Россия танки экипажи Украина армиясининг иккита танки ва саккизта пиёдалар жанговар машинасига қарши жанг қилган.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Запорожье йўналишида Украина Қуролли кучлари қўшинларининг ҳужумини қаҳрамонларча қайтарган Россия танки экипажи тақдирланади, хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу Россия танки экипажини 2023 йил июнь ойида Запорожье йўналишида Украина Қуролли кучлари зирҳли гуруҳининг ҳужумини қайтаришда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун давлат мукофотларига тақдим этди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль жанг акс этган видеони кўрганини маълум қилган эди. Россия танки экипажи қаҳрамонлик ва моҳирлик кўрсатган, буни дарсликларда таҳлил қилиш мумкин.
Бўлинмалардан бирининг қўмондони РИА Новостига Россия танки экипажи бир жангда Украина Қуролли кучларининг Запорожье йўналишидаги зирҳли техника колоннасини йўқ қилганини маълум қилган эди. Яна бир нечта машиналарга танкка қарши бошқариладиган ракеталар ва артиллерия ёрдамида зарбалар берилган. Россия танки эса ҳеч қандай жиддий зарар кўрмаган.
Янгиликлар лентаси
0