Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида 24 поғона кўтарилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишИнтернет-сервер. Иллюстративное фото
Интернет-сервер. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2023
Oбуна бўлиш
Аксарият қўшни давлатларда интернет тезлиги рейтингида пасайиш кузатилган.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистон кенг полосали (симли) интернет тезлиги рейтингида 24 поғона кўтарилди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
Қайд этилишича, Cable.co.uk нашрининг дунёдаги кенг полосали интернет тезлиги солиштирма жадвалида дунёдаги нотинчлик туфайли аксарият қўшни давлатларда интернет тезлиги рейтингида пасайиш кузатилган.
“Президентимиз томонларидан мамлакатимизда АКТ соҳасини ривожига қаратилган чоралар натижасида Ўзбекистон 24 поғонага кўтарилганини кўрса бўлади”, деб ёзади Шерзод Шерматов.
Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонни IT хабга айлантириш йўлида интернет тезлигини ошириш бўйича хали жуда кўп иш қилиш керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда март ойидан бошлаб мобиль Интернет тезлиги оширилиши ва бутун мамлакат бўйлаб 5G технологияси жорий этилилиши маълум қилинган эди. Унга кўра, бутун мамлакат бўйлаб 3 000 дан ортиқ мавжуд таянч станцияларини энг сўнгги технологиялар бўйича янгилаш, шунингдек, 2 000 дан ортиқ янги таянч станцияларини қуриш ва ишга тушириш мақсад қилинган.
Янгиликлар лентаси
0