Ўзбекистон пахта ҳосилдорлигини оширишда Ҳиндистон технологияларидан фойдаланмоқчи

© Министерство сельского хозяйства республики УзбекистанЎзбекистон пахта ҳосилдорлигини оширишда Ҳиндистон технологияларидан фойдаланмоқчи
Ўзбекистон пахта ҳосилдорлигини оширишда Ҳиндистон технологияларидан фойдаланмоқчи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон пахтачилигида 50 центнердан 70 центнергача ҳосил берадиган элита уруғларни яратишда Ҳиндистон технологиялари қўлланилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ҳиндистон тажрибаси асосида пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий этмоқчи. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Ҳиндистоннинг "Nath Bio-Genes" компанияси Марказий Осиё бўйича директори доктор В. Кулкарни ва Ҳиндистон экспорт қилувчи ташкилотлар федерацияси раиси Нанда Кагливалар билан учрашди.
Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш, хусусан, элита уруғчилик ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва уларни сақлаш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон пахтачилигида 50 центнердан 70 центнергача ҳосил берадиган элита уруғларни яратиш, бунда Ҳиндистоннинг илғор технологияларидан фойдаланиш ҳамда пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий этиш ҳақида фикр алмашилди.

“Учрашувда сабзавотчиликни ривожлаштириш бўйича Nath Bio-Genes компаниясининг замонавий технологиялар асосида яратилган уруғ навларини сентябрь ойида Ўзбекистонга олиб келиш ва компаниянинг илмий тадқиқот институти Тошкент филиалини очиш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақидаги фикрлар ҳам ўртага ташланди”, - дейилади хабарда.

Учрашув давомида пахтачилик ва шоличилик йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, бу борада Ҳиндистондаги етакчи компаниялар тажрибасини қўллаш ҳамда янги навлар уруғларини шу ерда яратиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
Маълумот учун, “Nath Bio-Genes” компанияси қишлоқ хўжалиги экинларининг элита уруғларини яратиш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш борасида катта тажрибага эга.
Янгиликлар лентаси
0