Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҳарбий авиацияси Украина ҚК объектларига бир неча йўналишда зарба берди

© Sputnik / Валентин Капустин / Медиабанкка ўтишСу-34 самолёти, архив сурат
Су-34 самолёти, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2023
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазирлиги: "Жанубий" авиация гуруҳи Украина Қуролли Кучлари объектларига бир неча йўналишда зарба берди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Жанубий кучлар гуруҳи авиацияси бир неча йўналишда душман нишонларига ракета - бомбали зарбалар берди, деб маълум қилди гуруҳ матбуот маркази раҳбари Вадим Астафев РИА Новости агентлигига.

"Жанубдаги кучлар гуруҳи авиацияси Украина Қуролли кучларининг Лисичанск, Соледар-Артёмовск, Александро-Калиновск, Авдеевка ва Марьинка йўналишларидаги объектларига ракета-бомбали зарбалар берди", — деди Астафьев.

Унинг сўзларига кўра, Су-34 самолёти экипажлари Украина ҚКнинг 22-чи Клешчеевка ғарбидаги 3-алоҳида ҳужум бригадаси, Серебрянка ва Белогоровка туманларидаги 81-аэромобил бригадасининг вақтинчалик жойлаштириш пунктлари, Предтеченода алоҳида механизациялашган бригада ва Новгороддаги 24-алоҳида механизациялашган бригадага зарба беришди.
Артиллерия бўлинмалари, ўз навбатида, Серебрянка ва Невельская аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 120 миллиметрли миномётларини, шунингдек, Северск, Тихоновка, Александро-Калинов, Красногоровкада “Акация”, Krab, М777 ва “Гвоздика” ўзиюрар гаубицаларини йўқ қилишди.
Янгиликлар лентаси
0