Сенатнинг қирқ учинчи ялпи мажлиси 4 август куни чақирилади

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаОлий Мажлис Сенати
Олий Мажлис Сенати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2023
Oбуна бўлиш
Навбатдаги мажлисда сенаторлар 10 дан ортиқ масалаларни муҳокам қилишни режалаштиришган.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг қирқ учинчи ялпи мажлиси 4 август куни чақирилади. Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлисида тегишли қарор қабул қилинди.
Мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Мажлис кун тартибига киритилган қонун ҳужжатлари:
“Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги;
“Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ;
“Адвокатура тўғрисида”ги қонуннинг 31-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги;
“Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
“Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 43-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги;
“Ветеринария тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги.
Янгиликлар лентаси
0