Тошкентнинг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилди — манзиллар

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишКран, архив сурат
Кран, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2023
Oбуна бўлиш
Иссиқ сув таъминотини тиклаш босқичма-босқич амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Миробод, Яшнобод ва Юнусобод туманларининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилди. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.
Иситиш магистралидаги бузилишларни бартараф этиш мақсадида Шевченко кўчасида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим манзилларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилди:
Миробод тумани: Госпиталний массиви, С.Барака, Нукус, Шаҳрисабз, Шевченко, Ойбек, С.Азимов, Чехов, Чимкент, Авлиё ота, Афросиёб кўчалари.
Яшнобод тумани: С.Азимов, Гоголь, Истиқлол, Истиқбол кўчалари.
Юнусобод тумани: Зарафшон кўчаси бўйлаб 3 та маъмурий бино.
Айтилишича, авариявий ишлар соат 19.00 га қадар якунланиши қараб бугун иссиқ сув таъминотини тиклаш босқичма-босқич амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0