Моди Путин йўқлиги сабабли БРИКС саммитига бормайди — ОАВ

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Индии Нарендра Моди выступает на церемонии закрытия Делового форума стран БРИКС. Архивное фото
Премьер-министр Индии Нарендра Моди выступает на церемонии закрытия Делового форума стран БРИКС. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2023
Oбуна бўлиш
Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтадиган саммитда Россия номидан Лавров ва Песковлар иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Россия президенти Владимир Путин БРИКС саммитида иштирок этмаслиги сабабли тадбирда шахсан иштирок этишдан бош тортди, деб хабар берди Ҳиндистон ҳукуматидаги манба РИА Новости агентлигига.
“Саммитда Ҳиндистон вице-президенти ёки ташқи ишлар вазири иштирок этади”, — деди манба.
Эслатиб ўтамиз, 22-24 август кунлари ЖАР пойтахти Йоханнесбургда BRICS давлат раҳбарлари конгресси бўлиб ўтади. Унда Россиядан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва президент матбуот котиби Дмитрий Песков иштирок этади. Аввалроқ эълон қилганидек, Владимир Путин саммитда видеоалоқа орқали иштирок этади.
Бир кун олдин "Рейтер" Моди ҳам тадбирда онлайн иштирок этиш билан чекланиши мумкинлигини хабар қилган эди. Бундан ташқари, агентлик маълумотларига кўра, ассоциация аъзолари ўртасида унинг кенгайиши борасида қарама-қаршиликлар мавжуд: Россия ва Хитой бу масалани муҳокама қилишдан манфаатдор экани айтилади, Ҳиндистон эса бу ғояга шубҳа билан қарайди.
БРИКС (BRICS) — Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка давлатларидан иборат ташкилотдир. Айни дамда Аргентина, Эрон, Жазоир, Тунис, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср каби камида 19 давлат ушбу иқтисодий блокка кириш истагини билдирган.
Янгиликлар лентаси
0