Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилди

© AP Photo / STRЗилзила
Зилзила - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2023
Oбуна бўлиш
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида ҳам сезилди.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Бугун, 5 август куни Тошкент вақти билан соат 21:01 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди, деб хабар берди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Зилзила координаталари: 36,57 градус шимолий кенглик; 70,78 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 539 км шимолий-шарқда.
Ўзбекистон республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 4 балл, 320 км.
Фарғона вилоятида 3-4 балл, 432 км.
Сирдарё вилоятида 3-4 балл, 470 км.
Жиззах вилоятида 3-4 балл, 472 км.
Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 478 км.
Андижон вилоятида 3-4 балл, 488 км.
Наманган вилоятида 3-4 балл, 499 км.
Қашқадарё вилоятида 3 балл, 507 км.
Тошкент шаҳрида 3 балл, 539 км.
Янгиликлар лентаси
0