Шавкат Мирзиёев темир йўл ходимларини байрам билан табриклади

© пресс-служба Министерства транспорта УзбекистанаТошкент-Волгоград йўловчи поезди қатнай бошлади
Тошкент-Волгоград йўловчи поезди қатнай бошлади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2023
Oбуна бўлиш
Президент темир йўл транспорти соҳасидаги ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандислар, машинист ва вагон кузатувчилари, соҳа фахрийларини темир йўл транспорти ходимлари куни билан табриклади.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўтган даврда катта билим ва тажриба орттирган темир йўл соҳаси ходимлари ўз вазифаларни муваффақиятли адо этишди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг темир йўл транспорти соҳаси ходимларига йўллаган байрам табригида маълум қилинди.
Президент темир йўл транспорти соҳасидаги ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандислар, машинист ва вагон кузатувчилари, соҳа фахрийларини темир йўл транспорти ходимлари куни билан табриклади.
© Ўзбекистон темир йўллари“Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд
“Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2023
“Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд

“Сиз, азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, келгуси фаолиятингизда янги ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга тинчлик, бахт ва қут-барака тилайман”, дейилган байрам табригида.

Айтилишича, мамлакат Марказий Осиёда биринчи бўлиб темир йўл соҳасида ўзининг оғир машинасозлик ва қуюв-металлургия саноатига эга бўлди.
© Тошкент МТУ Самарқанд темир йўл вокзали
Самарқанд темир йўл вокзали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2023
Самарқанд темир йўл вокзали
"Энг муҳими, соҳада амалга оширилаётган мураккаб бошқарув ва технологик ишларнинг барчаси ўзимизнинг маҳаллий мутахассисларимиз, азму шижоатли ёшларимиз томонидан бажарилмоқда", дея қўшимча қилинган табрикда.
© Тошкент МТУ Самарқанд темир йўл вокзали
Самарқанд темир йўл вокзали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2023
Самарқанд темир йўл вокзали
Президент ўз табригида ушбу тизимда сидқидилдан меҳнат қилаётган барча юксак маҳоратли, жонкуяр инсонларга ўзнинг ва фуқаролар номидан ташаккур билдирган.
Янгиликлар лентаси
0