Украина Россия танкерига ҳужумни "классик сценарий" бўйича олиб борган — ОАВ

© AP Photo / Burhan OzbiliciНефт танкери
Нефт танкери - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2023
Oбуна бўлиш
Керч бўғозида Россия танкерига ҳужум Украина хавфсизлик хизмати томонидан уюштирилган.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Украина хавфсизлик хизмати Керч бўғозида Россиянинг "Сиг" танкерига ҳужум уюштирганини тан олди. Бу ҳақда Украинанинг УНН нашри хавфсизлик хизматидаги манбага таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Украина хавфсизлик хизмати кечаси Россиянинг йирик нефт танкери СИГни портлатиб юборди", дейди нашр сухбатдоши.
Унинг таъкидлашича, операция "классик сценарий" бўйича олиб борилган, ҳужум учун улар 450 килограмм тротилли ер усти дронидан фойдаланишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина дрони Керч бўғозининг жанубий қисмидаги Россиянинг "СИГ" танкерига ҳужум қилгани маълум қилинганди. Ҳужум натижасида танкерда тешик пайдо бўлган, кемани сув босиши хавфи йўқ, экипаж жабрланмаган.
Янгиликлар лентаси
0