Ўзбекистон ҳудудларида яна зилзила қайд этилди

© Motion LoopЗилзила
Зилзила - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2023
Oбуна бўлиш
Зилзила эпицентри Тошкентдан 536 км жанубий-шарқда.
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Бугун, 6 август куни Тошкент вақти билан соат 05:32 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди, деб хабар берди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Зилзила координаталари: 36,58 градус шимолий кенглик; 70,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,9. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 536 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 4 балл, 311 км;
Фарғона вилоятида 4 балл, 433 км;
Сирдарё вилоятида 3-4 балл, 465 км;
Жиззах вилоятида 3-4 балл, 465 км;
Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 471 км;
Андижон вилоятида 3-4 балл, 489 км;
Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 498 км;
Наманган вилоятида 3-4 балл, 499 км;
Тошкент шаҳрида 3 балл, 535 км.
Эслатиб ўтамиз, 5 август куни Тошкент вақти билан соат 21:01 да Афғонистонда зилзила содир бўлганди. Зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилганди.
Янгиликлар лентаси
0