Ўзбекистонлик курашчилар МДҲ ўйинларида илк медалларни қўлга киритди

© НОКЎзбекистонлик юнон-рум курашчилари
Ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2023
Oбуна бўлиш
Шунингдек, ўзбекистонлик дзюдочилар МДҲ ўйинларини еттита медал билан бошлашди.
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Беларусдаги II МДҲ ўйинларида ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари илк медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ортда қолган қизиқарли курашлар якунида ўзбекистонлик полвонлар 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди. Батафсил:
Кумуш медаль:
-72 кг: Жамол Жумабоев;
-87 кг: Мурод Алимжонов.
Бронза медаль:
-130 кг: Темурбек Насимов.
Шунингдек, ўзбекистонлик дзюдочилар МДҲ ўйинларини еттита медал билан бошлашди. Кечаги кун дастурида ёш спортчилар 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза, жами 7 та медалга сазовор бўлишди. Батафсил:
© НОК3 медали от отечественных борцов греко-римского стиля
3 медали от отечественных борцов греко-римского стиля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2023
3 медали от отечественных борцов греко-римского стиля
Олтин медаль:
-44 кг: Лазиза Ҳайдарова;
-48 кг: Сабина Азаматова.
Кумуш медаль:
-66 кг: Иноят Телманов;
-40 кг: Умида Қўлдошева;
-44 кг: Махфира Рўзибоева.
Бронза медаль:
-60 кг: Алижон Алиев;
-52 кг: Райхона Маматова.
МДҲ ўйинлари 4-14 август кунлари бўлиб ўтади. Ўйинлар Беларуснинг 11 та шаҳрида спортнинг 21 тури бўйича ўтказилади. МДҲ ўйинларида 3 мингга яқин спортчи, мураббийлар, ҳакамлар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар иштирок этмоқда. Ўйинларда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон спорт делегациялари иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0