Ҳарорат яна кўтарилади — Ўзбекистонда 9 август учун об-ҳаво

© Sputnik / Актан ТемиркановАмир Темур ҳиёбони
Амир Темур ҳиёбони - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, республикада ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Эртага, 9 август куни Ўзбекистонда ҳарорат яна кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, республикада ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкентда шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +19-21, кундузи +35-37 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18-23, кундузи +35-40 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18-23, кундузи +35-40 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18-23, кундузи +32-37 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +35-40 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18-23, кундузи +32-37 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12-17, кундузи +22-27 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0