НАТО Беларусь чегараси яқинида 360 минглик армия тўплади — Шойгу

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишСергей Шойгу
Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2023
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазири Россия ғарбий чегараларида пайдо бўлаётган асосий таҳдидлар ҳақида айтиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Польша АҚШнинг Россияга қарши сиёсатининг асосий қуролига айланди, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 9 август куни МВ коллегиясида. РИА Новости хабарига асосан.

Россия мудофаа вазири баёнотидан асосий фикрлар:

Варшава "Польша-Украина" доимий қўшма армияси яратиш ниятида, гўёки хавфсизлик учун, лекин аслида — ғарбий Украинани босиб олиш учун;
Ушбу мақсадда Польша АҚШ, Британия ва Жанубий Кореядан улкан миқдорларда қурол-аслаҳа сотиб олмоқда;
Иттифоқчи давлат (Беларусь - таҳр.) чегаралари яқинида Шарқий Европа давлатлари ҳудудида, НАТОнинг 360 минг аскар, 8 минг зирҳли техника, 6 минг артиллерия ва 650 та самолёт ва вертолётларга эга бўлган қўшинлар гуруҳи жойлаштирилган;
Финляндия ва келажакда Швециянинг НАТОга кириши — Россия чегаралари яқинидаги жиддий беқарорлаштирувчи омил бўлади;
Финляндия ҳудудида НАТО Россиянинг шимоли-ғарбий қисмидаги муҳим нишонларга зарба беришга қодир бўлган қўшимча кучларни жойлаштириши мумкин;
Россия Қуролли кучлари ўз ғарбий чегараларда қўшинлар гуруҳларини кучайтиради;
Ўтган йилнинг февраль ойидан бери Ғарб Украинага юзлаб танклар, 4 мингдан ортиқ зирҳли техника, 1,1 мингдан ортиқ артиллерия, ўнлаб реактив ва ҳаво мудофаа тизимлари етказиб берди;
Вашингтон можаронинг янада кучайиши учун асос яратмоқда ва вазиятни кескн ўзгартириш учун Киевга маблағ сарфламоқда;
Россия махсус операцияси қўйилган мақсад ва белгиланган режаларга мувофиқ давом этмоқда. Украина қуролли кучлари 9 август куни Купянск, Донецк, Запорожье ва Красний Лиман йўналишларида душманнинг ўндан ортиқ ҳужумларини қайтарди. Ўтган суткада Украина 800 нафарга яқин аскарини йўқотди...
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 458 та самолёт, 245 та вертолёт, 5600 та учувчисиз учиш аппарати, 428 та зенит-ракета мажмуаси, 11 204 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1144 та кўп ракетали тизимлар жанговар техникаси, 5819 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлар, 12155 дона махсус ҳарбий автомобиль техникасидан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0