Икром Наримов транспорт прокурори лавозимига тайинланди

© Генеральная прокуратура Республики УзбекистанИкрам Наримов назначен транспортным прокурором
Икрам Наримов назначен транспортным прокурором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2023
Oбуна бўлиш
Тайинлов Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Адлия катта маслаҳатчиси Наримов Икром Шерматович Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Тайинлов мамлакат бош прокурорининг буйруғига асосан амалга оширилди.
Икром Наримов тайинловга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Икром Наримов 1971 йилда Хоразм вилояти Янгибозор туманида туғилган, маълумоти олий — ҳуқуқшунос, 1993 йилда Тошкент давлат университетини ҳамда 2013 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган.
У прокуратура органларидаги хизмат фаолиятини Тошкент транспорт прокуратурасида бошлаб, кейинчалик Ўзбекистон Транспорт прокуратураси тизимида турли лавозимларда ишлаб, Тошкент авиация транспорт прокурори лавозимида фаолият юритган.
2018 йилнинг январидан ноябригача транспорт прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бош прокурорнинг 2018 йил 19 ноябрдаги буйруғи билан Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Янгиликлар лентаси
0