RT телеканали ҳарбий мухбирлар учун халқаро мукофотга аризалар қабул қилишни бошлади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишЛидия ал-Хатиб, Сурияда вафот этган RT араб журналисти Холид ал-Хатибнинг онаси ва мухбир Гейс ал-Хатибнинг укаси.
Лидия ал-Хатиб, Сурияда вафот этган RT араб журналисти Холид ал-Хатибнинг онаси ва мухбир Гейс ал-Хатибнинг укаси. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2023
Oбуна бўлиш
Йиллик мукофот журналистларга можаро ҳудудидаги энг яхши иш учун берилади. 2023 йил ғолиблари 200 000 рубль пул мукофоти олади.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. RT телеканали (Russia Today - Россия халқаро ахборот телекомпанияси) ҳарбий мухбирлар учун халқаро мукофотга аризаларни қабул қила бошлади, дейилади телеканал расмий сайтида.
RT канали можаро зонасидаги энг яхши иш учун журналистларга бериладиган йиллик халқаро мукофот - Khaled Alkhateb International Memorial Awards мукофотларида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилишни бошлади.
Мукофот 2017 йилнинг 30 июлида Сурияда ҳалок бўлган, RT Arabic билан ҳамкорлик қилган журналист Холид ал-Хатиб хотирасига бағишлаб таъсис этилган.
© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишЖурналист Холид ал-Хатиб хотирасига бағишланган халқаро мукофот тақдимоти
Вручение Международной премии в память о журналисте Халеде аль-Хатыбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2023
Журналист Холид ал-Хатиб хотирасига бағишланган халқаро мукофот тақдимоти
Холид Ал-Хатиб халқаро мукофоти қуйидаги номинацияларда берилади:
“Можаролар ҳудудидан энг яхши асар” – қуролли можаролар ва уларнинг оқибатлари ҳақидаги материаллар;
"Энг яхши иш: гуманитар миссия" - можаро зонасидаги одамлар, тинч аҳоли ва қочқинларга ёрдам бериш ҳақидаги ҳикоялар. Шаҳарларни тиклаш ва тинч ҳаётга қайтиш ҳақидаги асарлар.
Khaled Alkhateb International Memorial Awards 2023 ғолиблари 200 000 рубль миқдорида пул мукофотига эга бўладилар.
Аризаларни Awards веб-сайти орқали топшириш мумкин. Ишлар ёзма ва видео форматда қабул қилинади.
Маълумот учун, биринчи йили мукофотлар Ироқ, Ирландия ва Сингапурдан келган иштирокчиларга топширилган. 2019 йилда Россия, АҚШ, Италия ва Ҳиндистон вакиллари лауреат бўлган. 2020 йилда Россия, Сурия ва Ҳиндистондан ҳарбий мухбирлар мукофотга сазовор бўлган. 2021 йилги мукофот совриндорлари Россия, АҚШ ва Ямандаги уруш мухбирларидир.
Ўтган йили Украинада ҳарбий махсус операция бўйича ҳужжатлар қабул қилинди, ғолиблар "Известия" ва "Комсомольская правда", “ТОК” студияси ва “РИА Новости”нинг мухбирлари бўлди.
Мукофот таъсис этилганидан бери ҳакамлар ҳайъати таркибига таниқли хорижий ва россиялик журналистлар, жумладан Ирада Зейналова, Эвгений Поддубний ва Александр Коц киритилган.
RT канали RT Arabic билан ҳамкорлик қилган 25 ёшли журналист Холид ал-Хатиб хотирасига бағишланган Khaled Alkhateb International Memorial Awards халқаро хотира мукофотларини таъсис этди. У 2017 йилда Суриянинг Хомс вилоятида жангарилар томонидан ракета ҳужуми натижасида ҳалок бўлган. Холид ўз репортажларида Сурия ҳукумат кучлари ва террорчилар ўртасидаги жангларни ёритган.
Владимир Путин 2018 йилда Холид ал-Хатибни вафотидан кейин “Жасорат учун” медали билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Мукофот ўша йили, биринчи тақдирлаш маросимида унинг оиласига топширилди
Янгиликлар лентаси
0