Давлат корхоналарга сунъий тола ишлаб чиқаришга ёрдам беради — Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Когон туманидаги “Сиёвуш текстил” корхонаси фаолияти билан танишди.
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Когон туманидаги “Сиёвуш текстил” корхонаси фаолияти билан танишди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Oбуна бўлиш
Бухорода акрил тола ҳамда ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш тўлиқ маҳаллийлаштирилади.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Давлат корхоналарга сунъий тола ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Когон туманидаги “Сиёвуш текстил” корхонаси фаолияти билан танишди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Когон туманидаги “Сиёвуш текстил” корхонаси фаолияти билан танишди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Сиёвуш текстил” в Каганском районе Бухарской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Когон туманидаги “Сиёвуш текстил” корхонаси фаолияти билан танишди.
Айтилишича, бу жой илгари унумсиз, бўш турган майдон бўлган. Тадбиркорларга шароит яратиш мақсадида ҳудуд “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасига киритилиб, зарур инфратузилма тортилгач, бу ерда саноат вужудга келди.
Хусусан, “Сиёвуш текстил” масъулияти чекланган жамиятининг 36 миллион долларлик лойиҳаси ўтган ойда ишга тушди. Унда йилига 40 минг тонна акрил ип-калава йигириш қуввати ва 600 та иш ўрни яратилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Когон туманидаги “Сиёвуш текстил” корхонаси фаолияти билан танишди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Сиёвуш текстил” в Каганском районе Бухарской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Когон туманидаги “Сиёвуш текстил” корхонаси фаолияти билан танишди.
"Бу Янги Ўзбекистондаги янги йўналиш. Юртимизда тўқимачилик саноати ривожланяпти. Агар корхоналар қўшилган қиймат яратиб, даромадини ошираман деса, қисман акрил ишлатишига тўғри келади. Ундан тайёрланган маҳсулот қиймати 5 баробар ошади. Бу - манфаатдорлик, барқарорлик, одамларга иш ўрни, дегани. Шунинг учун давлат пахтани қайта ишлашга қанча кўмакдош бўлган бўлса, энди сунъий тола ишлаб чиқаришга ҳам шундай ёрдам беради, - деди президент.
Ҳозирги корхона лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, айни пайтда хорижлик ҳамкорлар билан корхона фаолиятини кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаБухоро вилояти Когон туманидаги “Сиёвуш текстил” корхонаси
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Сиёвуш текстил” в Каганском районе Бухарской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Бухоро вилояти Когон туманидаги “Сиёвуш текстил” корхонаси
Режага кўра, кейинги босқичда акрил тола ҳамда ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш тўлиқ маҳаллийлаштирилади. Жами иш ўрни сони 1 минг 200 тага етади.
Янгиликлар лентаси
0