Ўзбекистон ва Миср қатор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришди

© министерство инвестиций, промышленности и торговлиЛазиз Кудратов Мисрнинг Hassan Allam Holding компанияси ижрочи директори Маҳмуд Эл Эссауи билан учрашди
Лазиз Кудратов Мисрнинг Hassan Allam Holding компанияси ижрочи директори Маҳмуд Эл Эссауи билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Oбуна бўлиш
Лазиз Кудратов Мисрнинг "Hassan Allam Holding" компанияси ижрочи директори Маҳмуд Эл Эссауи билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Мисрнинг "Hassan Allam Holding" компанияси ижрочи директори Маҳмуд Эл Эссауи билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида пўлат қувурлар, газобетон блоклар ишлаб чиқариш, чиқиндиларни энергияга қайта ишлаш, сув хўжалиги ва марказий иссиқлик таъминоти объектларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
"Hassan Allam Holding" 1936 йилда ташкил топган. Мисрдаги энг йирик сармоявий ва саноат корпорацияларидан бири. У инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, қурилиш материаллари, аралашмалар ва блоклар учун кимёвий моддалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Сўнгги 5 йил ичида компания Жануби-Ғарбий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларида 70 та лойиҳани муваффақиятли ишга туширди. Активлари 8 миллиард доллар, ишчилар сони 45 минг нафарни ташкил қилади.
ССП раиси Даврон Ваҳобов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Ўзбекистон-Миср ишбилармонлар кенгаши ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0