Бугун Тошкентдаги айрим истеъмолчиларга газ етказиб бериш тўхтатилади

© Sputnik / Павел ЛисицынГаз плитаси
Газ плитаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2023
Oбуна бўлиш
Олмазор туманининг "Янги Тошкент" маҳалласида соат 10:00 дан 17:30 гача газ бўлмайди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Бугун Тошкентдаги айрим истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.
Айтилишича, таъмирлаш ишлари туфайли 11 август куни соат 10:00 дан 17:30 гача Олмазор туманининг Янги Тошкент маҳалласи истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Жумалдан:
Аҳоли истеъмолчилари сони - 52 та
Улгуржи истеъмолчилари сони - 1 та
Хабарда юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрган.
Янгиликлар лентаси
0