Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Бола нега айрим сўзларни нотўғри талаффуз қилади — дислалия касаллиги ҳақида биласизми?

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишМактаб ўқувчиси
Мактаб ўқувчиси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2023
Oбуна бўлиш
Дислалия – нутқ бузилишининг кенг тарқалган тури бўлиб, бунда кичик ёшли ўғил-қизлар айрим товушларни тўғри талаффуз қила олмайди.
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Бола улғайгани сари нутқи ҳам параллел ривожланиб боради. Бироқ ҳамма “тили чиққан” кичкинтойлар ҳам барча сўзларни тўғри талаффуз қила олмайди.Бу қандайомиллар биланбоғлиқ? Ушбу саволга тиббиёт фанлари доктори Абдуазим Юлдашев жавоб берди, деб ёзмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
“Шахснинг ҳар томонлама тўғри ривожланишида нутқ бенуқсонлигининг аҳамияти катта. Бироқ доим ҳам бундай бўлавермайди. Кўпинча кичик ёшдаги болалар орасида нутқ бузилиши билан боғлиқ муаммолар учрайди. Бунга асосан ташқи омиллар ёки ота-оналарнинг эътиборсизлиги сабаб бўлиши мумкин”, - дейди мутахассис.
Дислалия – нутқ бузилишининг кенг тарқалган тури бўлиб, бунда кичик ёшли ўғил-қизлар айрим товушларни тўғри талаффуз қила олмайди. Ёки бир товушни иккинчисига алмаштириб, баъзида уни ўтказиб юборади.
Асосан 3-4 ёшли кичкинтойларда учрайдиган бу каби нутқ бузилишида бола ўз истакларини тўлиқ ва аниқ баён эта олса-да, баъзи сўзларни нотўғри талаффуз қилади. Масалан “машина” сўзини “матина”, “ширинлик” сўзини эса “тиринлик” деб айтиши мумкин.
Дислалиянинг 2 хил – функционал ва механик турлари бор. Механик турига асосан бола оғзидаги нутқ аппаратида камчиликлар, танглайнинг тартибсиз тузилиши, қалин лаблар сабаб бўлади.
Функционал дислалияни эса боланинг ўткир касалликлар бошдан кечирганлиги, оилада икки тилда сўзлашиш, фарзанд нутқини нотўғри тарбиялаш, у билан кам суҳбатлашиш, кичкинтой билан гаплашганда сўзларни “болаларча” талаффуз қилиш ва унда фонемик эшитишнинг яхши ривожланмаганлиги каби омиллар келтириб чиқаради.
Механик дислалия ташхиси қўйилган болани ортодонт ва логопед мутахассислар биргаликда даволаши лозим. Бунинг учун кичкинтойга оғиз орқали бажариладиган махсус машғулотлар тавсия этилади. Айрим вақтларда эса шифокор кўрсатмаси билан жарроҳлик амалиёти қўлланилади.
Функционал дислалия 5 ёшгача даволанмайди. Агар бола шу даврга қадар баъзи сўзларни нотўғри талаффуз қилаётган бўлса, у билан тўғри ва равон сўзлашиш орқали муаммони бартараф этиш мумкин. Бунда кичкинтойга шеър ёдлатиш, қўшиқлар эшиттириш яхши фойда беради. Бироқ бола 5 ёшга тўлгач ҳам “қуёш” сўзини “қуёс” деяётган бўлса, уни, албатта, шифокорга кўрсатиш зарур.
Мутахассисга кўра, мазкур ҳолатда логопед жажжи беморга оғиз машғулотларини ўргатиш ва талаффуз қила олмаётган товушларни тўғри айтишга кўмаклашади. Яъни махсус логопедик йўллар билан бу товушларни кичкинтой нутқида мустаҳкамлайди.
Шунингдек, бола нутқини ривожлантиришда оғиз мушакларини кучайтириш яхши самара беради. Бунинг учун кичкинтойга сабзи, олма, қотган нон ёки туршак каби егуликлардан бериб турилса, фойдадан холи бўлмайди.
Янгиликлар лентаси
0