Бугун пойтахтнинг 3 туманида иссиқ сув бўлмайди — манзиллар

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишСув ўчирилиши
Сув ўчирилиши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2023
Oбуна бўлиш
Шайхонтоҳур, Олмазор ва Чилонзор туманларида иссиқ сув таъминоти қисман бўлмайди.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Бугун, 14 август куни, Тошкентнинг Шайхонтоҳур, Олмазор ва Чилонзор туманларида иссиқ сув вақтинча бўлмайди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бугун 3-ИМ қозонхонасида газ таъминоти ўчирилди. Шу муносабат билан Шайхонтоҳур, Олмазор ва Чилонзор туманларида иссиқ сув таъминоти қисман бўлмайди.
Шайхонтоҳур туманининг Чорсу, Қоратош, Бешёғоч, Ҳувайдо мавзелари, Анҳор бўйи, Зарқайнар ва Абай кўчалари, М-10, 11, 13, 14, 26, 27 ва 28 да;
Олмазор туманининг Б1, Б2, Б3, Қорақамиш 2/1 даҳалари, Беруний майдони, Талабалар шаҳарчасида;
Чилонзор туманининг Олмазор даҳаси ва Бешёғоч кўчасида.
Газ таъминоти қайта тиклангандан ва 3-ИМ қозонхонаси ишга туширилгандан сўнг иссиқ сув таъминоти тикланади.
Янгиликлар лентаси
0