Доллар ошди — 15 августда амалда бўладиган валюталар курси

© Sputnik/Abdubakir YunusovСўм, доллар
Сўм, доллар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2023
Oбуна бўлиш
Доллар кўтарилди, евро ва рубль курслари эса тушди.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,16 сўмга қимматлашиб, 12 062, 04 сўмни ташкил қилди. Евро 11,65 сўмга тушди ва 13 207,93 сўмга тенг бўлди.
Рубль ҳам 3,37 сўмга арзонлашиб, 119 сўмни ташкил қилди.
Янгиликлар лентаси
0