Навоийда чўл бургутини қафасда сақлаган ҳуқуқбузар жаримага тортилди

© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата республики УзбекистанНавоийда чўл бургутини қафасда сақлаган ҳуқуқбузар жаримага тортилди.
Навоийда чўл бургутини қафасда сақлаган ҳуқуқбузар жаримага тортилди.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2023
Oбуна бўлиш
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан 3 млн 300 минг сўм жарима белгиланди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Навоий вилоятида чўл бургутини қафасда сақлаб келаётган ҳуқуқбузар жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, Конимех тумани Экология бўлимига туманнинг Тўқманғит қишлоғида чўл бургути сақланаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата республики УзбекистанНавоийда чўл бургутини қафасда сақлаган ҳуқуқбузар жаримага тортилди.
Оштрафован гражданин, содержавший степного орла в клетке
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2023
Навоийда чўл бургутини қафасда сақлаган ҳуқуқбузар жаримага тортилди.

“Мурожаат ўрганилганида Тўқманғит қишлоғида яшовчи фуқаро Б. Б. ўз хонадонида чўл бургутини ноқонуний тарзда қафасда сақлаб келаётганлиги аниқланди”, - дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 млн 300 минг сўм жарима белгиланди.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлар қамоқ жазоси ёки жаримага тортилади. Ўзбекистоннинг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига кўра, ҳайвонларни қийноққа солиш ёки азоб бериш 990 мингдан 1 млн 650 минг сўмгача жаримага сабаб бўлади.
Янгиликлар лентаси
0