Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари иштирокида йиғилиш ўтказилди — тафсилотлар

© Правительственный портал Республики УзбекистанСостоялась встреча с участием премьер-министров Узбекистана и Кыргызстана
Состоялась встреча с участием премьер-министров Узбекистана и Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2023
Oбуна бўлиш
Йиғилиш икки мамлакат бош вазирлари иштирокида ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Бугун, 16 август куни Чўлпон-Ота шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумат порталида маълум қилинди.
Йиғилиш икки мамлакат бош вазирлари иштирокида ўтказилди. Унда сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида кенг қамровли ва ўзаро манфаатли алоқалар жадал ривожланиб бораётгани, бунда, икки давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродалари, мунтазамлик касб этган дўстона ва ишончли мулоқотлари асосий омил бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.
Қайд этилишича, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. Унинг ҳажмини 2 млрд долларга етказиш имконияти мавжуд. Сув хўжалиги, энергетика, транспорт, автомобилсозлик ҳамда бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Маданий-гуманитар алмашинув янада кенгаймоқда.
© Правительственный портал Республики УзбекистанСостоялась встреча с участием премьер-министров Узбекистана и Кыргызстана
Состоялась встреча с участием премьер-министров Узбекистана и Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2023
Учрашувда саноат кооперацияси соҳасида катта имкониятлар мавжудлиги, бу борада Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди салоҳиятидан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, энергетика, сув хўжалиги, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Томонлар маданий-гуманитар, туризм ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўзаро маданият кунлари, этноспорт фестиваллари, тадбирлар, концерт ва кўргазмалар ўтказиш ташаббусини илгари сурди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10-йиғилиши якунлари юзасидан баён имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0