Бу йил Самарқандда мактаб ўринлари кўпаяди — янги мактаблар қаерда қурилади?

© iStock.com / skynesherМактаб синфи
Мактаб синфи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2023
Oбуна бўлиш
Самарқанднинг Қорасув массиви ва Ургут туманида янги мактаб бинолари қурилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Бу йил Самарқанддаги мактаблар қуввати 10200 ўринга ортади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Ҳозирда вилоятда республика бюджет маблағлари ҳисобидан Самарқанд шаҳар Қорасув массивида 1680 ўринли, Ургут туманидаги Мерганча маҳалласида 990 ўринли янги мактаб бинолари қурилмоқда.

"Самарқанд вилояти бўйлаб жами 32 та таълим муассасасида реконструкция ишлари олиб борилди. Мактаблар ҳудудида қўшимча бинолар ҳам қурилиши режалаштирилган", - дейилади хабарда.

Реконструкция қилинаётган мактаблар:
Самарқанд шаҳри – 19-мактаб;
Каттақўрғон шаҳри – 20, 12-мактаблар;
Булунғур тумани – 15, 66-мактаблар;
Жомбой тумани – 14-мактаб;
Иштихон тумани – 53, 91-мактаблар;
Каттақўрғон тумани – 104, 61-мактаблар;
Қўшработ тумани – 46, 64, 71-мактаблар;
Нарпай тумани – 18, 54, 13-мактаблар;
Нуробод тумани – 28-мактаб;
Оқдарё тумани – 14-мактаб;
Паст Дарғом тумани – 115, 44, 75-мактаблар;
Пайариқ тумани – 34, 12-мактаб филиали;
Пахтачи тумани – 6-мактаб;
Самарқанд тумани – 9, 10-мактаблар;
Тойлоқ тумани – 21-мактаб;
Ургут тумани – 83, 85, 127, 99, 33-мактаблар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда мактабларда 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади. 2023 йилда 1-синфга 732 960 нафар бола келиши кутилмоқда. Улар учун “Президент совғаси" хариди амалга оширилди.
Янгиликлар лентаси
0