Санкциялар иш бермади, Украинага энди пул ажаратилмасин — АҚШ Конгресси вакили

© AP Photo / Cliff OwenЧлен Палаты представителей США Марджори Тейлор Грин . Архивное фото
Член Палаты представителей США Марджори Тейлор Грин . Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2023
Oбуна бўлиш
Маржори Тейлор Грин Америка маъмуриятини Украинага пул ажратиш бас қилишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Маржори Тейлор Грин (Республикачилар партияси вакили) Россияга қарши санкциялар муваффақиятсизликка учраганини маълум қилди ва Америка маъмуриятини Украинага пул ажратиш бас қилишга чақирди.

“АҚШ санкциялари муваффақиятсизликка учради. Украинага энди ҳеч қандай пул ажратилмасин”, - деб ёзди у ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Гриннинг эслатишича, АҚШ Украинага 113 миллиард доллар жўнатган ва ҳар ой 1 миллиард доллар юборишни давом эттирмоқда.
“Россия бойиган сари бойиб боряпти, Америка эса триллионларга камбағаллашмоқда”, - дея қайд этган АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси.
Куни кеча Швейцариянинг UBS банки ҳисобот эълон қилди. Ундан маълум бўлишича, 2022 йилда кўплаб мамлакатларнинг, биринчи навбатда, АҚШнинг бойлиги 5,9 триллион долларга камайган, Россияники эса 600 миллиард долларга кўпайган.
Янгиликлар лентаси
0