Қозоғистон Ўзбекистонга қанча буғдой экспорт қилгани маълум бўлди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишБуғдой
Буғдой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2023
Oбуна бўлиш
Қозоғистондан экспорт қилинадиган буғдойнинг ярми Ўзбекистонга тўғри келади.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Қозоғистон Ўзбекистонга 1,7 миллион тонна буғдой экспорт қилди, дея хабар берди Sputnik Қозоғистон.
Қайд этилишича, шу йилнинг олти ойида Қозоғистон 3,3 миллион тонна дон экспорт қилган. Экспорт ҳажми 876,7 миллион долларни ташкил этди.
Маҳсулотнинг асосий қисми – 2,3 миллион тоннаси МДҲ давлатларига жўнатилди. Бу ўтган йилга нисбатан 25,5 фоизга кўпдир.
Экпорт қилинган давлатлар:
Ўзбекистон – 1,7 млн тонна;
Тожикистон - 325,1 минг тонна;
Туркманистон - 156,1 минг тонна.
Маълумот учун, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Қозоғистондан 2,5 млн тонна буғдой, 374,5 минг тонна буғдой уни импорт қилган.
2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Қозоғистон 2,2 млрд доллар улушга бўлган.
Янгиликлар лентаси
0