Ўзбекистонлик ҳунармандлар ўз маҳсулотларини Сингапурда намойиш этишди

© Комитет по туризмуЎзбекистон делегацияси “NATAS Holidays 2023” сайёҳлик ярмаркасида иштирок этди.
Ўзбекистон делегацияси “NATAS Holidays 2023” сайёҳлик ярмаркасида иштирок этди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси “NATAS Holidays 2023” сайёҳлик ярмаркасида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳунармандлар Сингапурда ўтказилган ярмаркада ўз маҳсулотларини намойиш этишди, дея хабар берди Туризим қўмитаси.
Сингапурда Жануби-Шарқий Осиёдаги энг йирик туризм тадбирларидан бири бўлган “ NATAS Holidays 2023” халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси мақсадли ҳамкор сифатида иштирок этди.
Делегация таркибидан Ўзбекистон Туризм қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ вакиллари, шунингдек, мамлакатнинг таниқли ҳунармандлари ва Ўзбекистон Давлат филармонияси ижодкорлари ўрин олди.
Уч кун давом этган ярмарка жараёнларида Ўзбекистон стендида етакчи ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар тақдим этилди, шунингдек, Ўзбекистон маданият намояндаларининг мусиқий чиқишлари ҳам ташкил этилди.
© Комитет по туризмуЎзбекистон делегацияси “NATAS Holidays 2023” сайёҳлик ярмаркасида иштирок этди.
 Ремесленники из Узбекистана приняла участие в туристической ярмарке в Сингапуре  “NATAS Holidays 2023” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2023
Ўзбекистон делегацияси “NATAS Holidays 2023” сайёҳлик ярмаркасида иштирок этди.
Ярмаркада Ўзбекистондан ташқари Хитой, Жанубий Корея, Тайван, Гонконг, Малдив ороллари, Макао ва бошқа давлатлардан сайёҳлик ташкилотлари иштирок этди.
“Ўзбекистон стенди сингапурликларнинг Жанубий Корея, Хитой, Япония ва Жануби-Шарқий минтақанинг бошқа мамлакатларига анъанавий саёҳатларидан фарқ қилувчи мутлақо янги йўналиш сифатида уларда катта қизиқиш уйғотди”, дейилади хабарда.
Айтилишича, сингапурлик сайёҳларнинг қизиқиши Буюк Ипак йўлининг қадим замонларда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари орқали ўтганлиги ва бу шаҳарлар ўз навбатида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилгани билан боғлиқ.
© Комитет по туризмуЎзбекистон делегацияси “NATAS Holidays 2023” сайёҳлик ярмаркасида иштирок этди.
 Ремесленники из Узбекистана приняла участие в туристической ярмарке в Сингапуре  “NATAS Holidays 2023” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2023
Ўзбекистон делегацияси “NATAS Holidays 2023” сайёҳлик ярмаркасида иштирок этди.
Уч кун давомида ярмаркага 107 мингдан ортиқ иштирокчи ташриф буюрди ва Ўзбекистон томони бир қатор туризм ташкилотлари билан манфаатли келишувларга эришди.
Янгиликлар лентаси
0